 Англия Премьер-лигасининг 32-турида Манчестер дербиси
бўлиб ўтди.
Ўйиндаги ҳисоб 52-дақиқада Милнер томонидан очилди. Ярим ҳимоячининг жарима
майдони ташқарисидан берган зарбаси рикошетдан сўнг Де Хеа қўриқлаётган
дарвозага бориб тушди. Аммо орадан кўп ўтмай ҳисоб тенглашди. Стандарт
вазиятдан сўнг Жонснинг боши билан берган зарбаси меҳмонлар сардори Компанига
тегиб, дарвозага кириб кетди – 1:1. Аммо 71-дақиқада захирадан майдонга чиққан
Серхио Агуэро жамоасига ғалаба келтирган тўпни киритди. Аргентиналик футболчи
рақибнинг 3 футболчиси қуршовида эканлигигиа қарамай, улардан қочиб кетди ва
дарвозанинг яқин юқори бурчагини аниқ нишонга олди.
Ушбу ғалабадан кейин "Манчестер Сити” "МЮ” билан очколар фарқини 12тагача
қисқартирди. Айни вақтда "Юнайтед”да 77, "Сити”да эса 65 очко бор. Иккала
жамоанинг чемпионат якунлангунича 7тадан ўйини қолди.
Англия Премьер-лига. 32-тур
МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД – МАНЧЕСТЕР СИТИ 1:2 (0:0)
9 апрель, 00.00, "Олд Траффорд”
Голлар: 0:1 – 52 Милнер, 1:1 – 59, автогол Компани, 1:2 – 78 Агуэро.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Рафаэл, Рио Фердинанд, Жонс, Эвра, Эшли Янг
(Кагава, 90), Кэррик, Гиггз, ван Перси, Уэлбек (Валенсия, 80), Руни (Х.
Эрнандес, 85).
Манчестер Сити – Жо Харт, Сабалета, Настасич, Компани, Клиши, Яя Туре,
Бэрри, Насри (Агуэро, 71), Сильва (Лескотт, 90), Милнер, Тевес (Хави Гарсия,
90).
Огоҳлантиришлар: Сильва (29), Руни (32), Компани (42), Тевес (85), Бэрри
(90), Сабалета (90), Рафаэл (90), Валенсия (90).
|