www.vodiyfutboli.ucoz.com

САЛОМ ДЎСТЛАР!!!


Ассалому алайкум, азиз дўстлар!!! Қадрли футбол мухлислари, фарғона водийси футболига эътиборсиз бўлмаган қадрдон фанатлар!!!

Кўпчиликка маълумки, Ўзбек футболи бугун юқорига кўтарилиш босқичини ўтамоқда. Биргина Тошкент шаҳрида қурилган янги муҳташам "Бунёдкор" спорт мажмуаси, Юртбошимизнинг спортга, хусусан футболга бўлган юксак эътибори маҳсулидир. 

Билимдон ўзбек мухлислари билса керак. Собиқ иттифоқ даврида Ўзбекистоннинг энг кучли жамоалари қаторида Фарғонанинг "Нефтчи" ва Наманганнинг "Навбаҳор" жамоалари ҳам турарди. Мустақил Ўзбекистонинг дастлабки ярим йиллигида ўзбек футболи гегемонлиги айнан водийда бўлди. 1992-2001 йиллар орақлиғида ўтказилган 10 чемпионатнинг 6 тасида водий жамолари ғолиб бўлишган.   

Умуман 21 маротаба ўтказилган миллий чемпионатимизда Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси 5 маротаба олтин, 9 марта кумуш ва 1 маротаба бронза медалини қўлга киритди Гарчи Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасида бу кўрсаткичлар анча пастроқ бўлсада (1 та олтин ва 8 карра бронза), бироқ биз аниқ айта оламизки Ўзбекистон футболи ашаддий мухлислари марказий Осиёда биринч ўриндадир. 

Ушбу сайтни ташкил этишдан мақсад, биз сайт Админстраторлари - Ҳасан Воҳидов, Ғофуржон Раҳимов ва Жамшид Қаюмлар бундан буён Фарғона водийси футболидаги янгиликлар,  бўлаётган ўзгаришларнии, миллий чемпионат ва кубок ўйинлари тўғрисидаги маълумотларни имкон қадар тезроқ ва аниқрок етказиб беришга харакат қиламиз. Маълум ватдан кейин эса Европа мамлакатларидаги чемпионат ва кубок ўйинлари, УЕФА Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси тўғрисидаги янгиликларни ҳам қўшиб борамиз.  

Сайтда билимдон башоратчилар, футбол таҳминлари, футбол Заковати каби ўйинлар ҳам вақти вақти билан ўтказилиб турилади. 

 Ўйлаймизки, СИЗ азиз мухлислар водий футболига бегона эмассизлар ! 

 Сайтдаги камчиликлар тўғрисида изоҳларда ва меҳмонлар китобига киритиб боришингизни сўраймиз. Йўл-йўлакай булар албатта тўғриланиб боради. Дарвоқе, сайтда сўкиниш ва хурматсизлик катъиян тақиқланади.