www.vodiyfutboli.ucoz.com

Асосий саҳифа » 2013 » Апрель » 07

Россия премьер лигасида 23-тур ўйинлари доирасида ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп тепаётган "Анжи" клуби ўз уйида "Алания"ни қабул қилди. Ўйинда ҳисоб очилмади ва "Анжи" кетма-кет бешинчи ўйида ҳам ғалаба қозона олмади. Одил Аҳмедов ўйиннинг иккинчи бўлимида Жусилей ўрнига майдонга тушди ва 45 дақиқа ўйнади. "Анжи" 23 та ўйинда 43 очко тўплаб ҳамон мусобақа жадвалининг 3-поғонасида бормоқда. 

Тоифа: Жаҳон футболи янгиликлари!!! | Кўришлар сони: 511 | Кўшди: vhz | Дата: 08.04.2013 | Изоҳлар (2)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 19 январдаги «2011-2013 йилларда республикада футболнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига кўра Намангандаги «Навбаҳор» марказий ўйингоҳини қайта реконструкция қилиш ҳамда клуб қошидаги футбол мактаби учун спорт иншоотини қуриш белгилаб қўйилганди. Қуйида бугунги кунда «Навбаҳор» ўйингоҳида олиб борилаётган таъмирлаш ва бошқа қурилиш ишлари давом этаётган иншоотлари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Тоифа: Ўзбек футболи | Кўришлар сони: 574 | Кўшди: vhz | Дата: 07.04.2013 | Изоҳлар (7)

Испания чемпионати 31-турида "Барселона" клуби "Мальорка"ни қабул қилди ва йирик 5:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Лионель Месси жароҳати туфайли иштирок эта олмаган ушбу учрашувда тўпурарлик ролини Сеск Фабрегас ва Алексис Санчеслар ўз зиммаларига олдилар. Фабрегаснинг хет-триги ва Санчеснинг дубли каталонияликларга йирик ҳисобдаги ғалабани келтирди.

Тоифа: Жаҳон футболи янгиликлари!!! | Кўришлар сони: 476 | Кўшди: vhz | Дата: 07.04.2013 | Изоҳлар (1)

16:00. «Андижон» (Андижон) – «Локомотив» (Тошкент) 0:1 (0:0) 

Гол: Александр Шадрин, 88 - 0:1.

«Андижон»: Акмал Турсунбоев, Даврон Турсунов, Афзал Азизов, Баҳром Абдураҳимов, Лочин Солиев (Акмал Жўрабоев, 59), Темур Хакимов, Алишер Тўхтасинов, Икром Ибрагимов (Дмитрий Краев, 90), Фурқат Ҳасанбоев (Асқар Жадигеров, 72), Расул Раҳмонов, Асрор Раҳмонов


        «Локомотив»: Павел Бугало, Бобур Йўлдошев, Акмал Холматов, Зайниддин Тожиев (Фарход  

       Тожиев, 61), Салим Мустафоев, Ислом Тўхтахўжаев, Иван Нагаев (Александр Шадрин, 70), 

       Виктор Карпенко (Садриддин Абдуллаев, 90), Жасур Ҳасанов, Дилшод Жабборов.


        Огоҳлантиришлар: Асрор Раҳмонов 56, 

 

Тоифа: Ўзбек футболи | Кўришлар сони: 467 | Кўшди: vhz | Дата: 07.04.2013 | Изоҳлар (4)